Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМянмадаги намойишларда 557 киши ҳалок бўлди

Мянмадаги намойишларда 557 киши ҳалок бўлди

Ҳукуматни зўравонлик билан эгаллаб олган ҳарбийларга қарши давом этаётган намойишларда ҳалок бўлганлар сони 557 нафарга етди. Бу ҳақда Мянмадаги сиёсий маҳбусларга ёрдам кўрсатиш уюшмаси (AAPP) томонидан тайёрланган ҳисоботда қайд этилган.

Ҳисоботга кўра, фақатгина охирги кунларда ҳарбийлар ва полициячилар 7 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Намойиш иштирокчиларидан 2658 нафари ҳибсда қолаётган бўлса, 235 кишини қамоққа олиш учун ордер берилган.

Норозилик намойишлари мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида, жумладан, Магуэ, Мандала ва Багода давом этмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img