Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМянмада давлат тўнтариши юз берди

Мянмада давлат тўнтариши юз берди

Мянмада якшанбадан душанбага ўтар кечаси ҳарбий тўнтариш амалга оширилди. Мамлакатнинг сиёсий раҳбарияти 2020 йилда ўтказилган сайлов натижаларини сохталаштиргани учун қамоққа олинди. Бутун мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Ҳарбийлар вице-президент Минт Швени мамлакатнинг вақтинчалик президенти вазифасини бажариб туриши хусусида қарор қабул қилдилар. Айни пайтда Мянманинг йирик шаҳарлари кўчаларига ҳарбийлар жойлаштирилган.

Армия мамлакат пойтахти Нейпидо ҳамда барча оммавий ахборот воситаларини назоратга олган. Қамоққа олинганлар орасида нафақат мамлакатнинг сиёсий раҳбарияти, шунинг билан бирга, президентга садоқатли ҳудуд раҳбарлари, талабалар ҳаракати ва маҳаллий партиялар раҳбарлари борлиги айтилмоқда.

Мянмадаги ҳолат юзасидан бир қанча давлатлар ва халқаро ташкилотлар ташвиш билдирди. Жумладан, Туркия ҳукумати Жанубий Осиё мамлакатида юз берган воқеликлардан ташвиш билдирган бўлса, Қўшма Штатлар президенти админстрацияси қамоққа олинган Мянма сиёсий раҳбариятини озод этишни, акс ҳолда Нейпидога нисбатан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img