Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМуқаддас исломни ҳақоратлаган олим уч йилга қамалди

Муқаддас исломни ҳақоратлаган олим уч йилга қамалди

Олим Саид ўтган йили Жабелхайрни ислом ҳақорат қилинган матнларини “Facebook” тармоғига жойлаштиргани учун суд ҳукми билан уч йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўтган йилнинг январ ойида Жабелхайр ижтимоий тармоқда бир қанча материаллар эълон қилиб, уларда мусулмонларнинг муқаддас Қурбон байрамини Бербер янги йилига тенглаштирган ва Қуръони каримдаги айрим воқеаларни афсона деб атаганди. Суд жараёнида олимнинг исломни ҳақорат қилгани, ёмон отлиққа чиқаришга урингани Жазоир қонунчилигига кўра жиноят деб топилди.

Суд ҳукми эълон қилинган бўлсада, Саид Жабелхайр ҳали қамоққа олингани йўқ. Олим асосий ҳукмдан ташқари, 50 минг жазоир динори миқдорида жарима тўлайди.

Қайд этиш керак, 2007 йилда ҳам Жабелхайрнинг ижтимоий тармоқларда исломни ҳақоратлаб қилган чиқишлари жазоирликларнинг кескин нафратига учраган, ҳатто унинг ҳаётига суиқасд қилиш билан таҳдид қилинганди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img