Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМумбай тиланчилардан қутулишга қарор қилди

Мумбай тиланчилардан қутулишга қарор қилди

Бу борада бир ой муддатга мўлжалланган “Тиланчилик нол” акцияси ўтказилади.

“Тиланчилик – бу ижтимоий жиноят. Барча полиция бўлинмаларига суд рухсати билан гадойларни ушлаш, уларни Cтovid-19 тестидан ўтказиш, сўнгра “Қашшоқлар уйи”га жойлаштириш ҳақида топшириқ берилди”, – дейди полиция вакилларидан бири.

Унга кўра: “Болаларни тиланчилик қилишга мажбур этишга чек қўядиган махсус дастур қабул қилинган. Тиланчилик – ижтимоий жиноят бўлиш билан бирга, Мумбайдек шаҳарнинг нуфузига рахна солмоқда”.

Экспертларнинг айтишича, мазкур дастур билан қашшоқликка чек қўйиш шубҳа остида. Қолаверса, “Қашшоқлар уйи”га кўчада тиланчилик қилаётганларнинг барчаси учун жой етмайди.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Бриханмумбаи муниципал корпорацияси (BMC) Мумбай кўчаларида тиланчилик ортидан кун кўрадиган 29 000 кишини, жумладан аёллар ва болаларни шундай муассасаларга жойлаштирган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img