Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Мулоқот” жамоат бирлашмаси хайрли ишга қўл урди

“Мулоқот” жамоат бирлашмаси хайрли ишга қўл урди

Меҳнат бозори бевосита мамлакат тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу боис, кадрлар тайёрлаш масаласига давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратилади. Бу жараёнда энг асосий талаб янги профессионал таълим тизимига қўйилмоқда. Шу нуқтаи назардан, халқаро даражада кадрлар тайёрлайдиган “WorldSkills” стандартларини профессионал таълим муассасалари ўқув жараёнига жорий этиш бугунги куннинг долзарб масаласига айланди. 11 декабрь куни «Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасалари ўқув жараёнига халқаро даражада кадрлар тайёрлайдиган «WorldSkills» стандартларини жорий этиш» номли ижтимоий буюртма доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2021 йил 23 августдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасалари ўқув жараёнига халқаро даражада кадрлар тайёрлайдиган « WorldSkills» стандартларини жорий этиш” номли ижтимоий буюртма доирасида ташкил қилинган. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртмаси асосида «Мулоқот» жамоат бирлашмаси томонидан амалга оширилмоқда. Тадбир ҳамкорларидан бири – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳисобланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 339 та касб-ҳунар мактаби, 201 та коллеж ва 185 та техникумидан иборат ягона профессионал ўқув муассасалари тармоғи яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг касбий малакасини «WorldSkills» стандартлари асосида баҳолаш тартиби босқичма-босқич жорий қилиниши ва ишчи касблар бўйича «WorldSkills Uzbekistan» мусобақалари ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, профессионал таълим муассасаларига хорижий мамлакатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни ташкил этиш ваколати берилиши ҳам назарда тутилган. Ушбу лойиҳа Олий мажлис қошидаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан тўлиқ молиялаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда WorldSkills касбга ўқитиш методикаси асосида Ўзбекистонда касб тайёрланмайди ва шу сабабли, ҳозирча WorldSkills стандартлари Ўзбекистон таълим тизимига жорий этилмаган. Тадбирда 15 дан ортиқ турли вазирлик, идора, институтлар ва профессионал таълим муассасаларидан келган 35 га яқин экспертлар ва педагоглар иштирок этди.

Абдували Сайбназаров

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img