Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонМукофот муборак, Тошпўлат ака!

Мукофот муборак, Тошпўлат ака!

Тошпўлат Матибоев… Бу инсон ҳақида қайси даврада гап кетса, эшитганларимиз фақат илиқ фикрлар бўлади. Муболағага йўймангиз, жадал суръат билан илгарилаб бораётган айни замонамизда, назаримизда, кишилар ўртасида оқибат сусайиб бораётгандек.

Яхши инсонлар ҳақида ёзгинг келаверади. Тошпўлат ака ҳам қилаётган хайрли амаллари билан эътирофга лойиқ инсонлардан биридир. Унинг бир жиҳати, туғма педагоглиги. Аудиторияда сўзлаган нутқини тингловчи борича қабул қилади. Фикрини осон етказиб бериш қобилияти баробарида юзлаб тингловчилар эътиборини бир нуқтада жамлай оладиган маҳоратли устоз ҳамдир.

Тошпўлат Матибоев яқинда 60 ёшни қарши олди. Ҳаракатлари эса 30 ёшли йигитларники каби. Йиллар олимнинг дунёқарашини кенгайтирди. Билими бойиди, салоҳияти юксалди. Ўтган умрини сарҳисоб қилар экан, изланувчан мутахассис, жонкуяр инсон элнинг фаровон яшаши ғамини ўз нафсидан устун қўйди. Унинг ташаббуси билан кўплаб эзгу тадбирлар амалга ошди. Маҳалласида кечадиган тўй-маросимлар борки, унинг маслаҳатисиз кечмайди. Ҳашар уюштирилдими, ташкилотчилар орасидан уни топасиз. Давраларда унинг ҳақида самимий фикрлар билдирилиши, балки шундан…
Яқинда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раис ўринбосари, социология фанлари доктори, профессор, “Адолат” СДП Миробод туман Кенгаши раиси Ташпўлат Матибоев “Коронавирусга қарши фидокорона кураш учун” медали билан тақдирланди. Устозни ушбу юксак эътироф этилган медал билан самимий муборакбод этамиз!
Сайт таҳририяти

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img