Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМолдава тарихида илк марта аёл киши президент этиб сайланди

Молдава тарихида илк марта аёл киши президент этиб сайланди

Кишинёв расмийлари президентлик сайловида Майя Санду ҳатто тарафдорлари тахмин қилганидан ҳам ишончли ғалаба қозонганини эътироф этишди. Овозлардаги фарқ 15,5 фоизни ёки 250 минг овозни ташкил этган. Амалдаги президент мағлубиятини тан олди.

Бу ҳақда Молдова президенти Игор Додон: “Мен ҳеч кимни кўчага чиқишга даъват этмайман. Вазиятни шусиз ҳам яхши деб бўлмайди ва бизга беқарорлик керак эмас. Рақибим бу сайловда ютди. Бу дастлабки натижалар ва мен албатта, уни табриклайман”, – деди.

Шунинг билан бирга, Игор Додон сайлов жараёнида, жумладан, овозларни санашда қонунбузилишиларга йўл қўйилганини маълум қилиб, бу масалада судга мурожаат қилишини билдирган. Марказий сайлов комиссияси эса бу айбловни рад этиб, бундай ҳолатлар юз бермаганини таъкидлади.

“Барчага, менинг рақибимга овоз берганларга ҳам мурожаат қилмоқчиман: сизлар ютқазмадингиз. Мен сизнинг ишончингизни қозонишга ҳаракат қиламан. Биз барчамиз Молдова Республикаси фуқароларимиз”, – деди Молдованинг сайланган президенти Майя Санду.

Рус таҳлилчиларига кўра, сиёсий фаолияти давомида Майя Санду Москвани ғашига тегадиган қатор қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлган. Хусусан, Молдава мактабларида рус тили мажбурий фан сифатида ўқув дастуридан чиқариб ташланган. Мамлакатда нацизм ва Сталин қатағонлари қурбонларини ёд этиш куни белгиланган. Сайлов кампанияси даврида эса Санду мамлакатда яшовчиларнинг она тилида гаплашиш ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини маълум қилган.

Сандунинг айтишича, Молдаванинг манфаатлари Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам бор. Бироқ Европа танлови – стратегик мақсад ҳисобланади. Шарқдаги мамлакатда эса 360 минг нафар молдавалик меҳнат муҳожири меҳант қилмоқда ва ҳар йили улар мамлакатга қарийб 500 млн доллар юбориб турибди. Кишинёв ва Москва ўртасидаги савдо алоқалари бир неча ўн йиллик тарихга эга эканини ҳам таъкидлаш лозим.

Мамлакатдаги мухолифат амалдаги президентни Кремлпараст деб ҳисоблайди. Ғарб сиёсатчиларининг фикри ҳам шундай. Хўш, янги давлат раҳбари қандай йўл тутади? Москва билан алоқаларни шартта узиб, Ғарбга йўл оладими ёки мувозанатли сиёсат юритадими? Ҳозирча таҳлиличлар бу борада аниқ бир тўхтамга келганлари йўқ. Сандунинг ўзи эса мамлакат манфаатли, ташқи сиёсатда мувозанатли сиёсат юритилишини сайлов кампаниясидаги чиқишларида маълум қилган. Нима бўлганда ҳам, Молдаванинг ташқи сиёсатда қандай йўлдан бориши кейинги йиллардан маълум бўлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img