Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМобил иловаларга зарар етказувчи янги зарарли дастур пайдо бўлди

Мобил иловаларга зарар етказувчи янги зарарли дастур пайдо бўлди

Яқинда “Android” операцион тизимини нишонга олувчи янги турдаги зарарли дастур тарқалишни бошлади. Бу ҳолат мобил қурилмалар хавфсизлигини таъминлашга ихтисослашган Нидерландиянинг “ThreatFabric” компанияси томонидан аниқланди.

“BlackRock” деб номланган мазкур зарарли дастурни банк тизимига путур етказувчи дастурлар тоифасига қўшиш мумкин. Бироқ, у фақатгина молия соҳаси тармоқларига ҳужум уюштириш билан чегараланиб қолмайди ва турли фойдали мобил иловаларни нишонга олади. Хусусан, “Android” иловаларидан 337 таси “BlackRock” ҳужумига учраши мумкинлиги, улар орасида “PayPal”, “Gmail”, “Yahoo Mail”, “Uber”, “Netflix”, “eBay”, “Amazon”, “Telegram”, “WhatsApp”, “Twitter”, “Instagram”, “Facebook”, “YouTube”, “TikTok” каби машҳур иловалар борлиги маълум қилинди.

Мутахассисларнинг айтишича, иловалар расмий манбалардан юклаб олинган бўлса, улар зарарли дастурлар, хусусан, “BlackRock”нинг зиён етказиш эҳтимоли кам экан.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img