Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМобил алоқа тармоғини ривожлантириш учун 25 миллиард доллар сарфланади

Мобил алоқа тармоғини ривожлантириш учун 25 миллиард доллар сарфланади

МДҲ ва Россия операторлари мобил инфраструктурасини ривожлантириш учун 25 миллиард доллар йўналтиришни режалаштирмоқда. Мазкур маблағнинг 57 фоизи 5G янги мобил алоқа тизимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун сарфланади.

Қайд этилишича, ҳозирда МДҲ ва Россияда 240 миллионта абонент мавжуд бўлиб, ушбу мамлакатлар аҳолисининг тахминан 81 фоизи мобил алоқа хизматидан фойдаланади.

Таҳлилчилага кўра, 2020 йилда 4G етакчи мобил технология сифатида ўзини намоён этган бўлса, 2025 йилга бориб мобил алоқадан фойдаланувчилар орасида унинг улуши 65 фоизга тенг бўлади. 2025 йилга бориб 5G абонентлари сони эса МДҲ давлатларида 52 миллион нафарга етади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img