Бош саҳифаКолумнистлар"Мияси айниган, бетайин ва хавфли"

“Мияси айниган, бетайин ва хавфли”

АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси хонимнинг айтишича, Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампга нисбатан Россияда қанақадир компромат бор ва мазкур ҳолат Трампнинг Путиннинг хизматкори вазифасини бажаришга сабаб бўлмоқда.

“Мен аниғини билмадим, русларда Трампга нисбатан шахсий, сиёсий, молиявий далиллар бор-йўқлигини. Бироқ Трампнинг Кремл олдида қўл қовуштириб туриши, шундай шубҳаларга сабаб бўлмоқда”, – деди Пелоси хоним. Спикер бундан ташқари очиқ-ойдин АҚШнинг амалдаги президентини “мияси айниган, бетайин ва хавфли” деб атаган. Унга кўра, бундай раҳбарнинг ижроия ҳокимият тепасида туриши мумкин эмас.

Нэнси Пелоси ўз чиқишида Доналд Трампга жиддий айбловлар қўйиб: “У шунақа ишларга йўл қўйдики, бунинг учун унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши керак”, деди.

Вакиллар палатаси спикерига кўра, 6 январ куни Вашингтонда юз берган тартибсизликларга ҳам айнан Трамп айбдор ва у тарафдорларини Конгресс фаолиятига тўсқинлик қилишга чақирган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img