Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМиср Ливияга киришга тайёр

Миср Ливияга киришга тайёр

Миср парламенти мамлакат президенти тегишли қарорга келганда Ливияга қўшин киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди.

Парламент баёнотида қайд этилишича, Миср Қуролли Кучларининг Ливиядаги асосий вазифаси жиноий кўнгиллилар ва “хорижий унсурлар”га қарши курашиш бўлади.

Таҳлилчилар, Миср маршалл Халифа Хафтарни қўллаб-қувватлаш учун шундай қарорга келгани ва Ливиядаги хунрезликларга ушбу давлат Қуролли Кучларининг аралашуви минтақадаги вазиятни янада мураккаблашувига сабаб бўлишини таъкидламоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img