Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМиср эҳромлари узра француз қирувчилари парвоз қилмоқда

Миср эҳромлари узра француз қирувчилари парвоз қилмоқда

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Disclose” нотижорат ташкилоти ихтиёридаги ҳужжатларга кўра, 26 апрел куни Франция Мисрга қурол-аслаҳалар етказиб бериш бўйича махфий ҳужжат имзоланган. Қайд этилишича. шартноманинг умумий қиймати 3,95 млрд еврога тенг бўлиб, унинг 3,75 млрди  30 дона “Dassault Rafale” қирувчиларини сотиб олиш учун мўлжалланган. Келишув суммасининг 85 фоизи француз банклари томонидан ажратиладиган кредит ҳисобидан молиялаштирилади.

Маълум бўлишича, бу Қоҳира-Париж ўртасидаги ҳарбий соҳадаги биринчи келишув эмас. Хусусан, 2016 йилда мисрликлар Франциядан йирик миқдорда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа харид қилган. Бундан ташқари, Миср армиясига 24 дона “Dassault Rafale” қирувчиси ҳамда Россия учун қурилган “Mistral” универсал десант кемаси етказиб берилган.

Таҳлилчилар Қоҳира Анқара билан давомли зиддиятлар ортидан ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга уринаётганини, бу вазиятдан Туркия билан неча марта гапи чиқишмай қолган Франция усталик билан фойдаланаётганини таъкидламоқдалар. Яъни, Париж Анқаранинг Шимолий Африкадаги режаларига қарши турувчи қўл бўлиши айтилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img