Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Минтақада АҚШ ҳақида нима деб ўйлашларининг фарқи йўқ"

“Минтақада АҚШ ҳақида нима деб ўйлашларининг фарқи йўқ”

АҚШда президентлик сайлови натижалари ҳалигача расман эълон қилингани йўқ. Бироқ Америка ОАВ лари Жо Байденни сиёсий кампания ғолиби сифатида эълон қилиб бўлишди. Қўшма Штатларда давлат раҳбарининг ўзгариши ушбу мамлакатнинг Афғонистон ва Марказий Осиёга нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?

Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази директори Умар Нессарга кўра, Байден АҚШ Қуролли кучлари Афғонистондан олиб чиқилишига қаршилик кўрсатмайди, бироқ унинг бу борадаги сиёсий режалари ҳақида олдиндан бир нарса дейиш қийин.

“Бу борада Байден қандай йўл тутиши америкаликларнинг ўзлари учун ҳам муҳим мавзулардан биридир. Трамп эса АҚШ Қуролли кучларини Афғонистонда Янги йилгача олиб чиқишни ваъда берган эди”, — деди эксперт.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img