Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМингга яқин афғон ҳарбийлари Тожикистон ҳудудига қочиб ўтди

Мингга яқин афғон ҳарбийлари Тожикистон ҳудудига қочиб ўтди

“Толибон” ҳаракати тарафдорлари билан бўлган жанглардан сўнг мингга яқин афғонистонлик ҳарбийлар Тожикистон ҳудудида чекинишди. Тожикистон Давлат чегара қўшинлари матбуот хизмати хабарида айтилишича, яхши қўшничилик ва Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига кўра афғон армияси ҳарбийларига мамлакат ҳудудига ўтишга рухсат берилган.

“Толибон” бирин-кетин муҳим ҳудудларни қўлга киритар экан, Афғонситон Мудофаа вазирлиги жангариларга қақшатқич зарба беришга тайёргарлик кўрмоқда. Толибончилар эса кечанинг ўзида яна 13 та туманни ишғол қилган. Бу қисқа вақт ичида эришилган энг йирик муваффақият сифатида баҳоланмоқда. Ани пайтда “Толибон” кучлари мамлакатдаги 370 та тумандан 110 тасини назорат қилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img