Отабек Усмонов Наманган туманидаги 16-умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади. У муддатидан аввал Жанубий Кореянинг “Songvon” университети талабасига айланди.
Наманган вилоят Халқ таълими бошқармасининг хабар беришича, Отабек корейс тилидан Тоpic 2 даражали сертификатни қўлга киритган. У дарсдан сўнг таълим маскани томонидан ажратиб берилган хонада корейс тилига қизиқувчи ўқувчилар учун қўшимча сабоқлар бермоқда.
Айни пайтда ўзининг 9 нафар синфдошини ҳам ОТМга кириш имтиҳонларига тайёрламоқда. Биргина мактабнинг ўзида 50 дан зиёд ўқувчи ҳамда маҳалладошларига корейс тилидан сабоқ бермоқда. Тинимсиз ҳаракатлари, интилиши ва билими унга ҳар ойда 5 млн сўм даромад келтирмоқда.