Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМиллион долларлик фирибгарлик

Миллион долларлик фирибгарлик

Канада Терроризмни молиялаштириш ва пул ювишга қарши курашиш махсус бошқармасининг сўрови билан Доминикан Республикасидаги умумий қиймати қарийб 700 минг АҚШ доллари бўлган 25 та квартира мусодара этилди.

Ҳужжатларда қайд этилишича, кўчмас мулклар хариди орқали пул ювиш фирибгарлигида Чарлз Пол Винсент бошчилигидаги 600 кишидан иборат гуруҳ иштирок этган бўлиб, уларнинг барчаси Канада фуқароларидир. Пул ювишда уларга доминиканлик ҳамтавоқлари ёрдам кўрсатган. Пул ювиш операциялари қалбаки фамилиялар асосида янги компаниялар ташкил этиш ёки сотиб олиш, кейин уларга пул ўтказиш йўли билан амалга оширилган.

АҚШда ҳам “Danske Bank”нинг Эстония филиалига нисбатан суриштирув ишлари якунланди. Афтидан, шубҳали ширкатларга миллиардлаб долларлар ўтказган банк Қўшма Штатлар томонидан жорий этилган санкцияларга хилоф иш қилмаган. Шу боисдан жарима миқдори ҳам кутилганидан анча кам бўлди. Бироқ, янги ҳолатлар топилса, суриштирув ишлари яна давом этади.

“Danske Bank” бекорга текширилгани йўқ. Унинг Эстониядаги филиали 2007-2015 йиллар давомида шубҳали шахсларнинг ҳисоб рақамларига қарийб 200 миллиард доллар ўтказиб берганликда гумон қилинган. Вашингтон пул маблағларининг манбаи Россия бўлса крак, деган тахмин асосида текширув ўтказган. Айни пайтда “Danske Bank”нинг Дания ва Франциядаги бўлимларида суриштирув ишлари давом этмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img