Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМиллиардерлар пандемия даврида 2 триллион доллардан даромад қилишди

Миллиардерлар пандемия даврида 2 триллион доллардан даромад қилишди

Дунё миллиардерлари жорий йилнинг апрел-июл ойларида бойликларини 2,2 триллион долларга кўпайтириб олишди ва уларнинг жами маблағи рекорд даража — 10,2 триллион долларга етди. Бу ҳақда PwC консалтинг тадқиқот компанияси ва UBS банки маълум қилди.

Бундан ташқари, коронавирус пандемияси даврида жаҳонда миллиардерлар сони 2189 нафарга кўпайиб, 31 минг нафарга етган.

Бу борада энг тез ўсиш АҚШда кузатилиб, мамлакат миллиардерларининг бойлиги уч баробарга кўпайган бўлса, Хитой, Германия, Франция, Ҳиндистон ва Ҳонконгда яшовчи миллиардерларнинг бойлиги ҳам 2 баробардан 12,5 баробаргача кўпайган.

Пандемия даврида энг кўп пул топганлар сифатида интернет-ритейлерлар, озиқ-овқат, дори-дармон, антисептиклар ишлаб чиқариш корхоналарининг эгалари тилга олинмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img