Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМиллат номига доғ туширган террорчи 1368 йилга қамалди

Миллат номига доғ туширган террорчи 1368 йилга қамалди

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ноинсоф Абдулқодир Машарипов Истанбулдаги “Reina” тунги клубида 2017 йилда бегуноҳ одамларни ўлдиргани учун суд томонидан айбдор деб топилиб, 40 йил муддатга умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва бу мувофиқ равишда 1368 йилга тўғри келади. Бу ҳақда Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлиги хабар берди.

«Истанбул суди Ўзбекистон фуқароси Абдулқодир Машариповни Конституцияга қарши чиқишда ва 39 киши, жумладан полиция ходимини ўлдирганликда айбдор деб топди”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 январ куни Абдулқодир Машарипов Истанбулдаги “Reina” тунги клубида ҳордиқ чиқараётганларни ўққа тутган эди. Бу пайтда қаҳвахонада 700-800 киши бўлган. Улардан 39 нафари террорчи томонидан узилган ўқларга учиб ҳалок бўлган, 65 киши эса яраланган. Ушбу терактни ИШИД ўз зиммасига олган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img