Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМихаил Ходорковский: "Режимни фақат инқилоб қулатиши мумкин"

Михаил Ходорковский: “Режимни фақат инқилоб қулатиши мумкин”

Россиялик собиқ олигарх Михаил Ходорковский Германиянинг “Focus” журналида чоп этган мақоласида: “Россия мухолифати Беларусдаги исёнлардан ўзига хулоса чиқариб олиши керак. Намойишлар етакчиларининг ҳаётига хавф туғилса, улар мамлакатда қолишлари мумкинми”, – деб ёзган.

Кремл билан муросага бормагани учун қамалиб чиққани айтиладиган собиқ олигарх Беларусда бўлиб ўтаётган намойишларга батафсил тўхталиб ўтган. Унга кўра, фуқаролар тинч, тажовузкор ҳаракатлар содир этмасдан намойиш ўтказяпти. Ўз ҳуқуқ-эркинликлари учун тинч йўл билан курашяпти. Режим бўлса ўзини худди Осиё деспотияси каби тутмоқда. Хавфсизлик кучлари инсонга хос бўлмган, асоссиз, шафқатсизларча куч ишлатишдин ўзини тиймаяпти.

Мақолада Ходорковский умумхалқ овоз бериши билан Россия Конституциясига киритилган ўзгартишлар ҳақида ҳам тўхталиб, Владимир Путин ана шундай ноқонуний йўл билан ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва сақлаб қолиш имконига эга бўлди, дейди.

Собиқ нефт магнатининг айтишича, Россия жамоатчилиги Беларусдаги воқеаларни синчковлик билан кузатиб боряпти. Хабаровскда икки ойдан буён давом этаётган норозилик намойишлари вазият етилиб келаётганидан дарак бермоқда.

Ходорковский мақоласига “Беларусдаги воқеалардан чиқарадиган муҳим хулоса шундай: бугунги режим ўз ихтиёрига кўра кетишини кутиш беъманилик. Россиядаги ўзгаришлар ҳам худди Беларусдаги каби фақат инқилоб йўли билан билан амалга оширилади”.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img