Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"MERCEDES" бренди учун кураш бошланди

“MERCEDES” бренди учун кураш бошланди

Германиянинг “Daimler” компанияси президенти Ол Каллениус жорий йил охирига бориб компаниянинг юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи бўлими концерн таркибидан ажралиб чиқанидан сўнг, “Мерседес” бренди ва товар белгисидан ким фойдаланиши мумкинлиги устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.

Каллениуснинг айтишича, автоишлаб чиқарувчи концерн номини ҳозирги “Daimler”дан “Mercedes-Benz”га ўзгартиришга қарор қилган. У ушбу масала ниҳоятда муҳим эканини, “Mercedes” дунёдаги энг нуфузли саккизта брендлардан бири ҳисобланишини, ўз соҳасида у фақатгина “Toyota”дан ортда қолаётганини таъкидлаган.

Қайд этиш керак, “Daimler” бренди илк марта 1902 йилда 35 от кучига эга бўлган “Mercedes” автомобили Ниццадаги пойгада ғалаба қозонганидан сўнг патентланган эди. Автомобил тадбиркор Эмил Йеллинек томонидан буюртм берилиб, янги автомобил унинг қизининг шарафига Мерседес деб номланган. 1910 йилдан бошлаб эса уч қиррали юлдуз “Mercedes” машиналарининг ажралмас қисмига айланган. Уни Готтлиб Даймлер ўйлаб топган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img