Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон“Mercedes” яқинда “Tesla”ни ортда қолдирадиган электромобил намойиш этади

“Mercedes” яқинда “Tesla”ни ортда қолдирадиган электромобил намойиш этади

Айни кунларда “Mercedes-Benz” компанияси энг илғор технологиялар билан жиҳозланган ва кучли аккумулятор батареялари узоқ масофани босиб ўтишни кафолатлайдиган элктр автомобилини намойиш этишга тайёргарлик кўрмоқда. 15 апрел куни тақдимоти ўтказиладиган EQS модели “Mercedes-Benz”нинг электромобиллар бозорида катта шуҳрат қозонишини таъминлаши кутиляпти. Ширкатнинг эксплуатация бўйича директори Маркус Шеферга кўра, кейинги йилдан компания 8 моделдаги электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди ва бу танқидчиларнинг немис автоишлаб чиқарувчиси экологик тоза автомобиллар яратишда сусткашлик қилаяпти, қабилидаги танқидларга муносиб жавоб бўлади.

Қайд этилишича, “Mercedes”нинг EQS электромобили лаборатория синовлари даврида қарийб 700 километр йўл босган ва бу кўрсаткич билан “Tesla Inc.” Ишлаб чиқараётган шу турдаги уловларнинг асосий рақобатчисига айланади. Ўтган ҳафтада “Volkswagen” AG 2025 йилга бориб компания электр автомобиллари сотуви бўйича жаҳонда етакчи бўлишини маълум қилган эди. “BMW” AG эса 2030 йилга қадар аккумуляторли автомобиллар компания томонидан ишлаб чиқарилаётган уловларнинг тенг ярмини ташкил этиши ҳақида хабар берган. Ҳашаматли автомобиллари билан машҳур “Mercedes-Benz” эса бу йўналишда жаҳон автомобил саноатида инқилоб ясашини билдирди.

Компания муҳандислари “Mercedes” EQS яқин йиларда бир марталик қувватланганда босиб ўтадиган масофаси ва қувватлашга сарфланадиган вақт бўйича рақобатчиларини кескин ортда қолдиришини маълум қилишган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img