Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Мен қон тўкилишини истамайман"

“Мен қон тўкилишини истамайман”

Беларус президентлигига номзод Светлана Тихановская юртдошларига сайловдан сўнг иккинчи маротаба мурожаат қилди. “Youtube” платформасида пайдо бўлган мурожаатда сиёсатчи одамларни намойиш ўтказишдан тийилишга чақирган.

Видеомурожаатда бу борада сиёсатчи: “Беларуслар! Мен сизларни ақл билан иш тутишга ва қонунларни ҳурмат қилишга чақираман. Мен қон тўкилиш ва зўравонликларни истамайман. Сизлардан илтимос қиламан, ҳаётингизни хавф остига қўймаслик учун милицияга қаршилик кўрсатманг, майдонларга чиқманг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг”, – деди.

Аввалроқ сиёсатчи мазкур платформада эълон қилган мурожаатида мамлакатни ўз хоҳишига кўра тарк этганини, бу қарорни мустақил тарзда ўзи қабул қилганини маълум қилган эди.

Айни пайтда оиласи билан Литвада бўлиб турган Светлана Тихановская сайлов натижаларини тан олмади ва бу борадаги эътирозларини Марказий сайлов комиссиясига ёзма тарзда топширди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img