Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМексика президенти сайловолди ваъдаларини бажаришга киришмоқчи

Мексика президенти сайловолди ваъдаларини бажаришга киришмоқчи

Икки йил илгари Андрес Мануэл Лопес Обрадор мамлакат президенти этиб сайланган, сиёсатчи ўз сайловолди дастурида Мексикани ботқоққа ботираётган коррупцияга нуқта қўйишини маълум қилган эди. Президент айни шу мақсадда Конституцияга ўзгартиш киритиш борасида референдум ўтказилишини, унга кўра коррупцияда айбланаётган мамлакатнинг собиқ раҳбарлари дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилишини истамоқда.

Мексика қонунчилигига кўра, муайян масалада умумхалқ овоз беришини ўтказиш хусусида президентнинг ўзи ёки депутатларнинг учдан бир қисми ташаббус билан чиқиши лозим. Бироқ Обрадор мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, референдум ўтказилиши учун петицияга имзо йиғишни сўради. Бунинг учун сайлаш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 2 фоизи (тахминан 1,5 миллион фуқаро) ушбу ташаббусга қўшилиши керак бўлади.

Агарда амалдаги президентнинг ташаббуси амалга ошса, у ҳолда Карлос Салинос, Эрнесто Седило, Висенте Фокс, Фелипе Калдерон ва Энрике Пеня Нето каби унинг собиқ ҳамкасблари давлат маблағларини ўзлаштириш ва талон-тарож этиш жиноятларини содир этганликлари учун судда жавоб беришларига тўғри келади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img