Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМеҳнат ҳақидаги янги қонун халқнинг норозилигига сабаб бўлди

Меҳнат ҳақидаги янги қонун халқнинг норозилигига сабаб бўлди

“Associated Press” агентлигининг хабар беришича, кеча Индонезияда минглаб талабалар ва ишчилар иштирокида норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Мамлакатнинг янги меҳнат қонунчилигидан норози бўлганлар пойтахт Жакарта, Бандунг, Тангеранг, Бекас ва бошқа йирик шаҳарларда кўчаларга чиққанлар.

Ғарбий Ява оролида полиция хавфсизликни таъминлаш мақсадида маҳаллий парламентга олиб борувчи йўлни ёпиб қўйган. Хафсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берган. Полиция томонидан 400 нафарга яқин намойишчи қўлга олинган.

6 октябр куни мамлакат парламенти тасдиқлаган меҳнат ҳақидаги қонун, ҳукумат таъбири билан айтганда, хорижлик сармоядорларнинг Индонезия иқтисодиётига қизиқишини кучайтиради. Бироқ ундаги қатор меъёрлар маҳаллий аҳолининг эътирозларига сабаб бўлди. Хусусан, қонун ишдан бўшатилгандан сўнг ходимларга тўланадиган тўловларнинг пасайишига олиб келади ва штатсиз ходимларни ишга жалб қилишда янги қоидалар жорий этилади. Қонунда маълум бир лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсирини текширишни ўтказиш талаблари ҳам унчалик қатъий эмас ва бу ҳолат экологларни ташвишга солмоқда.

Пойтахт Жакартада бўлиб ўтган намойиш иштирокчилари президент саройига бостириб киришга ҳаракат қилганлар. Оқибатда, норозилик ҳаракати қатнашчилари ва полиция ўртасида тўқнашув юз берган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари кўздан ёш оқизувчи газ, кучли босимда сув сепиш машиналарини ишга солишга мажбур бўлган. Бу пайда давлат раҳбари Жоко Видодо саройда бўлмаган, хизмат сафари билан Марказий Калимантан вилоятига ташриф буюрган эди. Намойишчилар ундан меҳнат ҳуқуқига одир янги қонунни бекор қилишни талаб этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img