Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонМДҲнинг энг яхши талабаси жиззахлик ёшлардан бири бўлди

МДҲнинг энг яхши талабаси жиззахлик ёшлардан бири бўлди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Иқтисодиёт факультети 3-босқич талабаси Достонбек Рустамов Нурсултон шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида 14 мамлакат ичидан «Рақамли иқтисодиёт ва инновацияларни бошқариш» йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади.

Достонбек Рустамов илмий ишлари, қўлга киритган ютуқлари ва танлов давомидаги саралаш жараёнлари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди ва «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img