Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМазлум афғон халқи яна ташвишлар домида қолди

Мазлум афғон халқи яна ташвишлар домида қолди

Янги жанговар ҳаракатлар оқибатида Афғонистоннинг бешта вилояти аҳолиси яшаш жойларини оммавий равишда ташаб кетмоқда. Жумладан, Боғлон, Ҳилманд, Қундуз, Қандаҳор ва Лағман вилоятларида 8,5 минг оила ўз уйларидан бош олиб кетишга мажбур бўлди. Бунга «Толибон» жангарилари билан ҳукумат қўшинлари ўртасида жангларнинг кўпайгани сабаб бўлган.

«Имом-Соҳиб туманида тўқнашувлар ортгани сабабли 5000 оила кўчирилди. Уларнинг уйлари ҳарбий объектларга айлантирилди», — дейди Қундуз вилояти раҳбарининг маслаҳатчиси Муҳаммад Юсуф Аюбий. Унга кўра, кўчирилган фуқаролар озиқ-овқат танқислиги, бошпана йўқлиги ҳамда тиббий хизматдан фойдаланиш имконига эга эмасликдан қийналмоқда. «Вазият жуда оғир. Ейишга бирон нарсамиз йўқ», — дейди Лағман вилоятидаги ўз уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган Гул Муҳаммад.

Гуманитар муаммони ҳал этиш учун расмий Кабул халқаро нодавлат ташкилотлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img