Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМарсни забт этиш иштиёқидаги Маск барча мол-мулкини сотишга қарор қилди

Марсни забт этиш иштиёқидаги Маск барча мол-мулкини сотишга қарор қилди

“SpaceX” фазо компанияси асосчиси ва “Tesla” бош директори 7 январ куни дунёдаги энг бой одамга айланган Илон Маск Марсни забт этиш учун бор мол-мулкини сотишга қарор қилганини маълум қилди.

Тадбиркорнинг айтишича, Марсда шаҳар қуриш ва у ерга аҳолини кўчириб бориш учун муайян маблағ талаб этилади. Унинг мол-мулкини сотишга аҳд қилганига ушбу омил сабаб бўлган. Бундан ташқари, у шу йўл билан Марсни забт этишга астойдил киришганини дунё аҳлига маълум қилмоқчи.

“Компанияларнинг акцияларидан ташқари, менда биронта мол-мулк қолмайди. Агар ишларим кўпайиб кетса, фабрика ёки офисда ҳам ётиб қолавераман. Ва табиийки, болаларимнинг яшашлари учун уй-жой зарур бўлади. Мен бу масалани ижара хизматидан фойдаланган ҳолда ҳал этаман”, – деди Илон Маск.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img