Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМаршал Абдулрашид Дўстум мамлакат шимолини толиблардан тозалашга ваъда берди

Маршал Абдулрашид Дўстум мамлакат шимолини толиблардан тозалашга ваъда берди

Манбаларга кўра, Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатдаги аҳвол ўта мураккаб бўлиб турган шу кунларда Балх шаҳрида сиёсий етакчилар иштирокида кенгаш ўтказди ва шимолий ҳудудларда “Толибон” жангариларига қарши операция бошлашга розилик билдирди.

Йиғилишдан сўнг маршал Абдулрашид Дўстум афғон халқига мурожаат қилиб, шимолий вилоятларни толиблар ишғолидан озод қилишга сўз берди. У ўз нутқида толибонларни уларни қўмондони Мавлави Фозил 2001 йилда дуч келган қисмат кутаётганини маълум қилган. Маршал бу билан “Толибон” жангариларини ўзига хос тарзда огоҳлантирди.

«Толиблар шимолни эгаллашди, бироқ қапқонга тушиб қолишди. Аллоҳнинг амри ва қўллаб-қувватлаши билан улар муносиб тарзда жазоланадилар. Уларни ҳам худди мулла Фозилни қисмати кутмоқда», –  деди жумладан Абдулрашид Дўстум Мозори-Шарифдаги чиқишида.

Балх вилоятининг маркази – Мозори-Шарифга мамлакат президенти Ашраф Ғани ташриф буюриб, ҳудуддаги вазият билан яқиндан танишган. Унга Хавсизлик ва сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Моҳақиқ ва юқори мартабали ҳарбийлар ҳамроҳлик қилган. Айнан ушбу ташриф чоғида толибонларга қарши шимолда бошланадиган операция муҳокама қилинган.

Мазкур учрашувда президент Ашраф Ғани маршал Абдулрашид Дўстумни шимолий ҳудудлар бўйича ҳарбий операциялар ва барча қўмондонларнинг раҳбари этиб тайинлаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img