Бош саҳифаТаҳлилМарказий Осиёда силни интеграциялашган назорат қилиш бўйича 5-халқаро конференция

Марказий Осиёда силни интеграциялашган назорат қилиш бўйича 5-халқаро конференция

2021 йил 16-17 ва 20 сентябр кунлари Тошкент шаҳридаги «Radisson Blu Hotel Tashkent» меҳмонхонасида, “Марказий Осиёда туберкулёзни интеграциялашган назорат қилиш бўйича 5-халқаро конференция” бўлиб ўтмоқда. Конференция Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИФ ва ПИАТМ) томонидан  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси техник кўмаги, Германия KFW тараққиёт банки ва AҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг молиявий ёрдамида ташкил этилди.

Конференция мақсадлари: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг туберкулёзга қарши юқори даражали йиғилишининг янги мақсадларига эришиш учун қулай муҳит ва туберкулёзга қарши дастурларнинг молиявий барқарорлигини; туберкулёз ва ДЧТ (дорига чидамли туберкулёз) касаллигини аниқлаш ва ташхисини такомиллаштиришни; туберкулёз ва ДЧТни даволаш самарадорлигини оширишнинг янги имкониятларини; ва туберкулёз касаллиги, инсон ҳуқуқлари ва гендер масалалари билан тўқнашган жамоанинг иштирокини кўриб чиқишдан иборатдир. Бундан ташқари, туберкулёзга қарши миллий дастурни сиёсий қўллаб-қувватлаш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш учун истиқболли режалар муҳокама қилинади ва белгиланади.

Aнжуман туберкулёз касаллиги профилактикаси, уни эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволашни ташкил этишни такомиллаштириш учун дастурий ёндашувларни ишлаб чиқишда стратегик аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси туберкулёзга қарши курашиш дастури муваффақиятлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати туберкулёз касаллигига қарши курашиш дастурини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Туберкулёзга қарши тадбирларни бутун мамлакат бўйлаб амалга ошириш ЖССТ томонидан тавсия этилган «Туберкулёзга барҳам бериш» стратегиясига мувофиқ амалга оширилмоқда. Ушбу стратегияни амалга ошириш натижасида туберкулёзга чалинган беморлар стандарт диагностика ва клиник хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, халқаро стандартларга жавоб берадиган даво олмоқдалар. Фтизиатрия муассасаларида туберкулёзга қарши дори воситаларига чидамли турларни ташхислашни мукаммаллаштириш мақсадида 70 га яқин ўта замонавий Xpert MTB/Rif молекуляр диагностика аппаратлари ўрнатилди. Узлуксиз ва кенг қамровли даволанишни таъминлаш учун туберкулёзга чалинган беморларга юқори сифатли 1-чи ва 2-чи қатор дорилар бутун даволаш курси учун бепул берилади. Дориларга чидамли туберкулёзга чалинган беморларни даволаш учун замонавий қисқа курслар жорий этилмоқда ва туберкулёзга қарши янги дорилар қўлланилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кўмаги ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакат аҳолисига туберкулёз касаллигига қарши курашишни такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Модифицирланган қисқа вақт давом этадиган режимлар, туберкулёз билан касалланган болалар даволашини олиб бориш, туберкулёзга қарши чоралар тадбиқ этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш, туберкулёзга қарши дориларга чидамли бўлган турлар билан оғриган беморларни дастурий бошқаришни олиб бориш, туберкулёзга қарши кураш тизимида фармакологик назорат, инфекцияни назорат қилиш, латент туберкулёз инфекцияларини ва Туберкулёз/ОИВ қўшма инфекциялари бўлган беморларни даволашни бошқариш, туберкулёз касаллигида руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва шунингдек миграция билан боғлиқ туберкулёз касаллиги масалаларига тегишли соҳалараро ҳамкорлик олиб бориш бўйича қўлланма ва меъёрий ҳужжатларни янгилаш ва ишлаб чиқиш чоралари кўрилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img