Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМарказий Осиё гази Хитой хонадонларига ҳарорат бахш этмоқда

Марказий Осиё гази Хитой хонадонларига ҳарорат бахш этмоқда

Хитойнинг “PipeChina West Pipeline” компаниясининг маълум қилишича, 2021 йилнинг январ ойида Хитой-Марказий Осиё газ қувури орқали осмоности мамлакатига 3,87 млрд кубометр табиий газ етказиб берилган.

Хабарда айтилишича, ўтган ойда ушбу қувур орқали ҳар куни ўртача 153 млн кубометр газ Хитойга экспорт қилинган.

Хитой-Марказий Осиё газ қувури Туркманистондан бошланиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ҳудуди орқали Ғарбий Хитой (Шинжон-Уйғур мухтор ўлкаси)га қадар давом этган. Шу нуқтадан эса ушбу иншоот Хитойнинг “Ғарб – Шарқ” газ қувури билан туташади ва транчегаравий газ қувури мақомига эга.

Хитой-Марказий Осиё газ қувурининг умумий узунлиги 1833 километрга тенг бўлиб, йиллик лойиҳа қуввати 60 млрд кубометр газни ўтказишга тенг. Лойиҳа 2009 йилдан фойдаланишга топширилган бўлиб, орадан ўтган 11 йил давомида барқарор ишлаб келмоқда.

Мазкур газ қувурининг ишга туширилиши оқибатида 27 та вилоятдаги 500 млн нафар хитойлик барқарор табиий газ таъминоти билан таъминланди. Хитой ҳукумати делегациячи 2019 йилда Туркманистонга ташрифи давомида бир неча юз миллионлаб оилаларга туркман гази ҳарорат бағишлаб тургани учун расмий Ашхабодга миннатдорлик билдирган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img