Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонМарказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолди

Марказий банкнинг хабар беришича, мазкур қарор иқтисодиётда бир вақтнинг ўзида инфляцияни оширувчи хатарлар ва пасайтирувчи омилларнинг мавжудлиги шароитида ижобий реал фоиз ставкаларни таъминлашга қаратилган пул-кредит сиёсати жорий йўналишини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинган.

Пандемия шароитида бюджет харажатларининг ортиши ва фискал рағбатлантириш иқтисодий жараёнлар ва фаолликни қўллаб-қувватлашнинг асосий омилларидан бўлди.

Фоиз ставкалари карантин даврига қарамасдан I ярим йиллик якунлари бўйича ижобий иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришиш учун шароит яратди. Жорий йилнинг июнь-июль ойларида нархларнинг нисбатан секинроқ пасайиши ва инфляция прогнозидан бироз оғиши кузатилди.

Бунда, асосий ставкани пасайтириш имкониятларини кўриб чиқиш масаласи кейинги бошқарув йиғилишларига қолдирилди ва инфляция пасайиш динамикасининг барқарор даражада шаклланишидан келиб чиқилади.

Марказий банк йил якуни бўйича инфляция прогнозини 11-12,5 фоиз даражасида ўзгартиришсиз сақлаб қолди ва Ҳукумат билан биргаликда унга эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб боради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img