Бош саҳифаЯнгиликларСпортМарадонанинг вафоти - жаҳон спортидаги энг катта йўқотиш бўлди

Марадонанинг вафоти – жаҳон спортидаги энг катта йўқотиш бўлди

25 ноябр куни жаҳон футболи афсоналаридан бири, аргентиналик машҳур ярим ҳимоячи ва ҳужумчи Диего Армандо Марадона 60 ёшида вафот этди. Ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган спорт юлдузи ноябр ойининг бошларида инсултга учраган ва бош миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилган эди.

Сан-Андрес туманининг Тигр шаҳридаги ўз уйида вафот этган Диего Марадонанинг вафоти спорт оламини ларзага солди. Пеле, Роналду, Месси каби футбол юлдузлари шу муносабат билан ҳамдардлик изҳор қилиб, чуқур қайғуда эканликларини маълум қилди. Аргентина президенти футболчининг вафоти муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинганини эълон қилди.

Бир пайтлар Марадона тўп сурган Италиянинг “Наполи” клубининг Неаполда жойлашган ва клуб мезбонлик қиладиган “Сан-Паоло” стадиони футболчининг хотираси шарафига Диего Марадона номидаги стадион деб номланади. Бу ҳақда шаҳар мэри Луи жи де Мажистрис маълум қилди.

БМТ Бош қароргоҳида ҳам жаҳон даражасидаги спортчининг ёруғ оламни тарк этганидан таассуф билдирилиб, Марадона кўплар учун руҳлантириш манбаи бўлиб келгани билдирилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img