Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонМана буни тадбир деса бўлади!

Мана буни тадбир деса бўлади!

Ура-ура тадбирлар ўтказиш авж олган шу кунларда Оҳангарон туманида ажойиб, нафақат бугунга, балки келажакка ҳам катта наф келтирадиган тадбир ўтказилди. Гап шундаки, жондан азиз Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрамига Эко боғ барпо этиш мақсадида Экологик партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент шаҳар “Махсустранс” давлат унитар корхонаси ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида “Оҳангарон” чиқиндилар полигони ҳудудида экологик ҳашар ташкил этилди.

Бундан ташқари, Ислом Каримов номидаги техника университетининг бир гуруҳ экология йўналишида таҳсил оладиган талабалари ва “Ёшлар қаноти” етакчилари полигонда чиқиндилар муаммоларини ўрганиш мақсадида экотур уюштирибди.

Маълум бўлишича, мазкур эко боққа 1000 дан ортиқ дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Шу мақсадда ҳашар давомида эко боғ учун махсус ҳудуд тайёрланиб, ҳудудда тозалаш ишлари олиб борилган.

Атроф-муҳитни яхшилаш, юртимизни боғ-роғларга айлантиришга қаратилган шу каби тадбирлар оммавий тус олиши лозим. Бундан халқимиз ҳам, юртимиз ҳам фақатгина манфаат кўради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img