Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМалтада босилаётган манат муаммоларни ҳал қилолмаяпти

Малтада босилаётган манат муаммоларни ҳал қилолмаяпти

Туркманистон Республикаси миллий валютаси – манат Малтада босмадан чиқарилади ва мамлакатга келтирилади. Миллий авиаташувчи “De La Rue Currency & Security Print Ltd” фабрикасида чоп этилган банкнотларни келтиришга масъул этиб белгиланган. Мамлакатда эса нақд пул тақчиллиги қатор муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Бюджет ходимларининг иш ҳақлари, пенсия ва нафақалар Туркманистонда бир неча йиллардан буён банк карталарига ўтказиб берилади. Бироқ мамлакатда картадаги пулларни нақдлаштириш ривожланмаган. Бунга фақат терминаллар камлиги сабаб бўлмаяпти. Терминаллар мавжуд жойларда ҳам банк карталарини турли важлар билан қабул қилмаслик оддий ҳолга айланган.

Одатга кўра, иш ҳақлари ва пенисиялар карталарга ўтказиб берилиши билан одамлар уларни нақд қилишга шошилади ва бунинг оқибатида банкоматлар олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлмоқда. Нақд пул етишмаслиги банкларнинг доимий муаммоларидан ҳисобланади. Кунлик тарқатилаётган нақд манатлар навбатнинг бошида турганларга етаяпти, холос.

Маълум бўлишича, давлатнинг банк тизимига ишонмаганликлари учун одамлар банкларга омонат қўймайди. Улар кундалик эҳтиёжларидан ортган нақд пулларни уйларида сақлашни афзал кўрадилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img