Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМалай тили билимдонлари тақдирланди

Малай тили билимдонлари тақдирланди

Тошкент Давлат шарқшунослик универстетида Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан биргаликда малай тили билимдонлари ўртасида нотиқлик санъати мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 15 та иштирокчи қатнашди. Мусобақа қатнашчилари ТДШУ ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида (ЎзДЖТУ) ўқиётган барча босқич талаба қизлари бўлди. Мамлакатимизда айнан шу икки олий ўқув юртларида малай тили чуқур ўргатилади.

Охирги йиллада бу мусобақанинг аҳамияти ошиб бораётгани кузатиляпти, талабалар билимлари ва улар ўртасидаги рақобат ҳам ортиб бормоқда. Бу йил айнан бизнинг юртимиздаги мусобақани ҳатто Малайзиядаги тилшунос мутахассислар онлайн режимида кузатиб боришди, бу бежизга эмас. Охирги уч йил ичида ўзбекистонлик талабалар икки бор ҳар йили Малайзияда ўтказиладиган Халқаро малай тилида нотиқлик мусобақасида (Malay Language Public Speaking Competition) ғолибликни қўлга киритишди. Бу эса талабаларимизга малайзиялик мутахасислар орасида қизиқишни ортишига сабаб бўлди.

Малайзия Султон Идрис Педагогика университетининг малай тили мутахасислари онлайн режимида талабалар чиқишларини кузатиб баҳолаб боришди.

Айнан ўзбек талабалари бундай юқори натижаларга эришаётганлари сабабли Малайзия олий ўқув юртларининг юртимиз олий уқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини боғлашга интилишларини ҳам ўсиб бораптгани кузатиляпти.

Тадбирда иштирок этган Тошкент давлат шарқшунослик универстети ректори Гулчеҳра Рихсиеванинг айтишича, у раҳбарлик қилаётган олий ўқув юрти бир нечта Малайзия универститлари билан яқиндан алоқаларни ўрнатиб ҳамкорлик қилиб келаяпти ва тез орада яна бер неча Малайзия университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиш режалаштилган.

Тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, Малайзиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хенди Ассан жаноблари барча талабаларга ўз миннатдорлигини билдирди ва мусобақада энг яхши натижа қайд этган икки талаба шу йили Малайзияда бўлиб ўтадиган Халқаро малай тилида нотиқлик мусобақасида иштирок этишга таклиф қилинишларини эълон қилди. Бундай мусобақаларда иштирок этиш талабаларга катта ҳаётий тажриба бўлиши шубҳасиз.
Мусобақа натижасига кўра, 5 нафар талаба қимматбаҳо совға ва пул ютуқлари билан тақдирланди.
1-ўрин Тошматова Раҳбарой (4-курс ТДШУ)
2-ўрин Акрамова Сарвиноз (1-курс ТШДУ)
3- ўрин Ўткурова Гулзода (1-курс ТШДУ)
4-ўрин Салимбоева Рухшона (1-курс ТШДУ).
5-ўрин Нормахматова Мадина (2-курс ЎзДЖТУ).

Абдувоҳид Ачилов

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img