Бош саҳифаДолзарбМаймоқ айиқ ҳарбий базага ҳужум қилди

Маймоқ айиқ ҳарбий базага ҳужум қилди

Маймоқ айиқ… ўрмонга бориш ўрнига, Япониядаги ҳарбий базалардан бирига ҳужум қилди, 4 кишига жароҳат етказди, аэропорт фаолиятини тўхтатиб қўйди ва буларнинг барчаси бир кунда юз берди.

Аввалига айиқполвон Саппоро шаҳри бўйлаб сайр қилган ва кейин Окадама аэропорти томон йўл олиб, учиш-қўниш йўлагини эгаллаб олган. Бир муддат шўхлик қилганидан сўнг тўсиқларни бузиб, қочиб кетган. Хавфсизлик важидан аэропортда учиш-қўниш ҳаракатлари тўхтатилган.

Маймоқнинг саргузаштлари бу билан тугагани йўқ. У ҳарбий база ҳудудига кириб, уч нафар аскарни ярадор қилган. Шундан сўнг шаҳар аҳолисига ҳужум бошлаган.

Японияда шундай жойлар борки, масалан, муниципиал метро яқинидаги тижорат объектлари ва шаҳарларнинг айрим қисмларида айиқларни учратиш мумкин. Шу сабабли, маймоқлар билан боғлиқ ҳодисалар тез-тез кузатиб турилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img