Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМахсус хизматлар жосуслик тармоқларини фош этди

Махсус хизматлар жосуслик тармоқларини фош этди

Эрон жосуслик хизматининг маълум қилишича, мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатган, биринчи навбатда, МРБ, Моссад ва Европа давлатларининг бир қанча махфий хизматлари билан алоқада бўлган 5 та террорчилик тармоғи йўқ қилинди.

Хабарда айтилишича, Ислом инқилоби махсус хизматлари томонидан ўтказилган мураккаб амалиёт натижасида 5 та жосуслик тармоғи фош этилган. Қамоққа олинган жосуслар АҚШ, Исроил ҳамда Европа давлатлари махсус хизматлари билан алоқада бўлиб келганликларига иқрор бўлишган.

Қайд этилишича, хориж давлатлари фойдасига ишлаган жосуслар мамлакатда беқарорлик келтириб чиқариш, Эроннинг ядро объектлари ва инфратузилмалари тўғрисида маълумотлар тўплаш билан шуғулланиб келган.

Қўлга олинган хоинлар Ташқи ишлар ва саноат вазирликларида, энергетика объектлари учун ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб келган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img