Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМахфий келишув туфайли “Tesla” инқироздан қутулиб қолди

Махфий келишув туфайли “Tesla” инқироздан қутулиб қолди

Украинадаги вазият туфайли электромобил ишлаб чиқарувчилар никел етказиб беришда узилишлар бўлишидан хавотирга тушди. Негаки, Россия электромобиллар аккумуляторларининг муҳим қисми бўлган ушбу элементнинг ассоий таъминотчиларидан бири ҳисобланади.

Бироқ “Tesla Inc.” 2021 йилда бир қанча етказиб берувчилар билан шартномалар тузишга улгурган экан. Жумладан, тоғ-кон саноатининг гигантларидан бўлган “Vale SA” ширкати билан кўп йилга мўлжалланган келишувга эришган. Лекин бу ҳақда ҳеч қачон маълум қилмаган.

“Tesla Inc.” Эгаси Илон Маск компаниянинг асосий муаммолари никел билан боғлиқлигини, ушбу омил ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир кўрсатишини бир неча бор таъкидлаган. У икки йил муқаддам никел ишлаб чиқарувчиларни кўпроқ маҳсулот тайёрлашга ва ушбу металлни харид қилиш борасида йирик шартномалар тузишга тайёр эканини маълум қилганди.

Қайд этилишича, 2030 йилга бориб аккумуляторлар учун никелга бўлган талаб жорий йилдаги 400 745 тоннадан 1,5 млн тоннага етиши кутилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img