Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМахфий ҳужжатлар йўқолди

Махфий ҳужжатлар йўқолди

АҚШнинг “Fox News” телеканали Демократлар партиясидан мамлакат президентлигига Жо Байденнинг ўғлига доир махфий ҳужжатлар йўқолиб қолгани ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, телеканалга Хантер Байденнинг қилмишларини фош этувчи материаллар юборилган. Уларни ўрганган журналистлар далиллар ишончли, деган хулосага келишган. Бироқ ҳужжатлар Ню-Йорк – Лос-Анжелес йўлида сирли тарзда йўқолган. Етказиб бериш хизмати буюртма очилгани ва ундаги нарсалар йўқолганини билдирган.

Аввалроқ Хитойнинг GTV телеканали платформасида Хантер Байденнинг ахлоқсиз ҳаракатларидан ҳикоя қилувчи Байден лавҳалар намойиш этилганди. Унда кичик Байден гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилаётгани ва бир неча аёл билан жинсий алоқа қилаётгани тасвирланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img