Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонМаҳаллалардаги ободонлаштириш ишлари ҳоким иштирокида муҳокама қилинди

Маҳаллалардаги ободонлаштириш ишлари ҳоким иштирокида муҳокама қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимиятида шаҳар, туманларнинг секторлари раҳбарлари, бош бошқарма ва бошқармалар мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда пойтахтимиз маҳаллаларида ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ва самарали бажариш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев раислигида ўтган мажлисда ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокиров кун тартибидаги масала бўйича ахборот берди. Унда аҳаллаларни ободонлаштириш бўйича ажратилган маблағлар маҳалалларнинг ички йўлларини яхшилаш, ҳудудларда пиёдалар йўлакларини ташкил этиш, кўп қаватли уйларнинг коммуникацияларини ва фасадларини таъмирлаш каби ишларига сарф этилишини қайд этиб, масъулларга бу борада манзилли дастурларни шакллантириш ва уларнинг асосида белгиланган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими Тошкентдаги боғлар, сайилгоҳлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш бўйича зарур ташкилий масалаларни ташкил этиш муҳимлигига эътибор қаратди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img