Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон«Маҳаллабай ишлаш маркази» ташкил этилади

«Маҳаллабай ишлаш маркази» ташкил этилади

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида айни вақтда бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.

Хусусан, Самарқанд вилоятида маҳаллабай ишлаш бўйича янги тажриба амалга оширилиши таъкидланди. «Янги тизимда, туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари структурасида, Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилади ва марказда ҳар учта маҳаллага биттадан инспектор бириктирилади. Инспекторлар маҳалла раисининг тадбиркорлик ва томорқа бўйича ўринбосари билан ёнма-ён туриб, кечаю-кундуз ишлайди. Улар энди бюджетдан ойлик олиб, маҳаллада иш жойи ташкил этиш билан доимий равишда шуғулланади. Бу „Самарқанд тажрибаси“ бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, маҳаллабай ишлашнинг янги тузилмаси Пастдарғом туманида 2021 йил 1 майидан, вилоятнинг қолган барча туман ва шаҳарларида эса 1 июлдан босқичма-босқич жорий этилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img