Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонМаҳалла раисларининг 35-40 фоизи талабга жавоб бермайди

Маҳалла раисларининг 35-40 фоизи талабга жавоб бермайди

Маълумки, ишда йўл қўйган камчиликлари учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, вазир ўринбосарлари Азизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан эълон қилинган эди.

Вазирликка маҳалла раиси ва ходимлари хатти-ҳаракатидан устидан норози бўлган 5173 та шикоят ва аризалар келиб тушган.

Энг кўп мурожаат Қашқадарё вилоятида 756 та, Тошкент шаҳрида 640 та, Сурхондарё вилоятида 578 та, Самарқанд вилоятида 450 та, Тошкент вилоятида 397 та, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида 360 тани ташкил этади.

Ишсиз фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича биргина Навоий вилоятида 8680 нафар фуқарога тавсия берилган бўлса, улардан 493 тасига кредит ажратилган, холос.

9150 та маҳаллаларнинг камида ярмида ўқув курсларини ташкил этишлари белгиланган. Аммо, бугунги кунга қадар биронта маҳаллада ушбу курслар ташкил этилмаган.

Республика бўйича 39 та маҳалланинг идораси мавжуд бўлмагани сабабли раиснинг шахсий хонадонида, 134 маҳалла ўз биноси йўқлиги сабабли, қўшни маҳаллалар биносида фаолият кўрсатмоқда.

Маҳаллалар ўзининг ваколат вазифалари қолиб, бошқа ишлар билан шуғулланиб юрибди. Ходимларга солиқ йиғимлари ва коммунал тўловларни ундириш режаси қўйилиб, мажбурий ишларга жалб этилмоқда;
айрим ҳудудларда қора ва рангли металлар, яъни металлом йиғиб топшириш вазифаси юклатилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img