Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМадридда буюк мутафаккир Муҳаммад Хоразмийга ҳайкал ўрнатилди

Мадридда буюк мутафаккир Муҳаммад Хоразмийга ҳайкал ўрнатилди

“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳайкал Мадриддаги Комплутенсе университетининг кимё ва математика факультетлари бинолари ўртасида жойлашган боғ ҳудудида ўрнатилган.

Испанияда 1499 йили ташкил этилган Комплутенсе университети шу кунда ҳам мамлакат университетлари орасида биринчи ўринда туради. Тадбирда университет раҳбарияти, Испания илмий жамоатчилиги вакиллари, талабалар ва ўзбекистонлик ватандошлар иштирок этган.

Ректор Хоакин Гояче Гони тадбир чоғида барча замонларнинг даҳоларидан бири, буюк мутафаккир Муҳаммад Хоразмий ҳайкалининг ўрнатилгани Комплутенсе университети учун катта шараф эканини қайд этган ва тақдим этилган ёдгорлик учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирган.

VIII асрда Хивада дунёга келган жаҳонга машҳур олим Муҳаммад Хоразмийнинг “Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр вал-муқобала” асари номидан “алгебра” атамаси пайдо бўлган. Рисола XII асрдаёқ лотин тилига таржима қилиниб, “Algorithmi” рисоласи номи билан бутун Европага тарқалгани айтилади. Ҳозирда “алгоритм” калимаси IT соҳасида энг кўп қўлланиладиган сўзлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img