Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЛукашенко: "Мамлакатдан қочиш ҳам, уни топшириш ниятим ҳам йўқ"

Лукашенко: “Мамлакатдан қочиш ҳам, уни топшириш ниятим ҳам йўқ”

Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакат яхлитлиги ва суверенитети унинг учун ҳамма нарсадан устун эканини, қандай қилиб бўлсада ҳокимиятга қолиш нияти йўқлигини маълум қилди. Давлат раҳбари Могилевск вилоятидаги клиник шифохона жамоаси билан бўлган учрашувда шу ҳақда гапирди.

“Сизлар менинг нуқтаи назаримни тушунишларингни истайман ва у ўзгармасдир: келинглар, иноқ яшайлик, мамлакатни сақлаб қолайлик. Бу менинг асосий вазифам. Ҳаммасини сизлар ҳал қиласизлар. Сизларга ваъда бераман: барчасини сизлар ҳал қиласизлар”, – дея таъкидлаган жумладан Беларус етакчиси.

Александр Лукашенко бундан ташқари, ҳокимиятни қандай қилиб бўлсада сақлаб қолишга уринмаётгани, шунингдек, қўл силтаб мамлакатни ташлаб кетиш нияти йўқлигини ҳам маълум қилди. Бу ҳақда у шундай деди: “Шуни билишларинг керакки, мен ҳеч қаерга қочиб кетмайман. Ҳеч қаерга. Ҳали вақти-соати келиб, одамлар ким, нима мақсадда ҳокимиятга интилганини яхши билиб оладилар. Масала менга боғлиқ эмас. Кўп бор таъкидлаганимдек, мен етарлича ишладим. Афсусдаманки, мендан кейин нима бўлади”.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img