Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЛукашенко: «Ҳаммасини жойига ўтирғизиш керак»

Лукашенко: «Ҳаммасини жойига ўтирғизиш керак»

Дунёнинг аксарият давлатлари тан олмаган Беларус президенти Ғарбга кетган ватандошларини мамлакатга киритмаслик ҳақида кўрсатма берди.

Президент имзо чеккан фармонга кўра, ўқиш ва ишлаш учун мамлакатдан чиқиб кетганларга ватанлари бегона бўлди. Бу қарор айниқса, «кўзлари валюта ишлаш иштиёқида ёнган» шифокорларнинг ҳафсаласини пир қилди.

Александр Лукашенко 5 ноябр куни ўтказган йиғилишда мазкур қарор сиёсий мақсадларни эмас, мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ташвишли ҳолга келгани боис қабул қилинганини маълум қилган. Президент ўз сўзида губернаторларга Ғарбнинг ёрдам беришига умид қилмасликни маслаҳат бериб, улар бизда фақат тўс-тўполон, қўзғолонлар бўлишини исташини, улар ҳатто инқилоб эмас, давлат тўнтариши юз беришини кутаётганликларини таъкидлаган.

Президент шифокорлар етишмаслиги муаммосини уларни мамлакатга киртимаслик йўли билан ҳал этишни маслаҳат берган. «Бизнинг шифокорларни Полшага таклиф этиб, ковдига қарши курашда аҳоли ва ҳукуматга ёрдам кўрсатишни сўрашмоқда. Огоҳлантирмоқчиман: бизда ортиқча шифокорлар йўқ. Улар ўзимизнинг одамларимизни даволашлари керак. Бироқ, сўзимдан қайтмайман, биз ҳеч кимни ушлаб турмаймиз. Лекин тушуниб олишсин: кетдими – орқага қайтолмайди, ўша жойда ишласин ва кўпроқ пул топаверсин», – деган жумладан давлат раҳбари.

Бандан ташқари, президент чегара хизматига хорижда ишлаётган ва ўқиётган «ақлли беларуслар»ни мамлакатга киритмаслик хусусида топшириқ берган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img