Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЛукашенко айрим ваколатларидан воз кечишга тайёр эканини айтди

Лукашенко айрим ваколатларидан воз кечишга тайёр эканини айтди

Беларус президенти Александр Лукашенко президентлик ваколатларининг маълум қисмидан воз кечишга тайёр эканини маълум қилди. Давлат раҳбари бу ҳақда солиқлар бўйича ўтказилган йиғилишда гапирган. Бироқ қандай ваколатларни назарда тутгани ҳақида маълумот бермаган.

Сиёсатшуносларнинг айтишларича, бу борада гап ҳокимият ваколатлари тақсимотига қаратилган Конституцияга киритиладиган ўзгартишлар ҳақида бормоқда. Уларнинг фикрича, Лукашенко яқинда Минскдаги вақтинча сақлаб туриш изоляторида мухолифат вакиллари билан ўтказган учрашувида ҳам шу ҳақда гапирган.

“Кейинги вақтда ҳокимият ваколатлари тақсимоти ҳақида кўп гаплар бўляпти, хўп, майли, кимларгадир ваколатлар етмаяпти, аслида, бу тўғри ҳам, ҳукумат, вазирлик ва идоралар юкламасини орттириш ҳисобига бевосита президент ваколатига кирмайдиган масалалардан воз кечиш керак. Яқинда таклиф олдим. Президент зиммасидаги 71 та ваколатни ҳокимиятнинг барча даражаларига ўтказиш сўралибди”, — деган йиғилишда Александр Лукашенко.

Қайд этиш керак, шу йилнинг 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловидан сўнг мамлакатнинг қатор шаҳарларида, асосан пойтахт Минскда Лукашенконинг истеъфога чиқиши талаб қилинаётган норозилик намойишлари тўхтагани йўқ. Мухолифат ва фуқаролар сайлов натижалари сохталаштирилганига эътироз билдирмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img