Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЛос-Анжелесда турк дипломатлари хотирасига бағишланган кўргазма ташкил этилди

Лос-Анжелесда турк дипломатлари хотирасига бағишланган кўргазма ташкил этилди

Кўргазма 1973—1984 йиллар давомида арман террорчиларининг кучли таҳдиди остида фаолият кўрсатган дипломатларнинг қаҳрамонлиги ҳақида ҳикоя қилади. Туркия президенти администрациясининг Алоқалар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган «Шаҳид дипломатлар» кўргазмасида турли йилларда арман террорчи жангарилари томонидан ўлдирилган турк дипломатлари ва уларнинг оила-аъзолари хотирасига бағишланган. Бу ҳақда Туркиянинг Анадолу ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: АА

Кўргазма бежизга Лос-Анжелес шаҳрида ташкил этилмаган. Чунки илк марта бу ерда ASALA ва JCAG арман террорчилари томонидан туркиялик дипломатлар ўлдирилган эди.

Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида бир қатор нуфузли меҳмонлар, жумладан, Туркиянинг Лос-Анжелесдаги бош консули  Жон Ўғуз, Озарбайжоннинг бош консули Насими Агаев, Покистон, Сурия дипломатик ваколатхоналари вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан, Ўғуз жанобларининг айтишича, туркиялик дипломатларининг ўлдирилиши илк марта 1973 йилда Лос-Анжелесда қайд этилган. Терроризм тўлқини кейинги йилларда ҳам давом этиб, 30 дан ортиқ турк дипломатлари, уларнинг оила аъзолари арман террорининг қурбони бўлишган.

Фото: АА

Бош консулнинг таъкидлашича, Туркия учинчи мамлакатларнинг тарихдаги негатив воқеликлардан ўз манфаати йўлида фойдаланишларини кескин рад этади. Бундай ҳолатлар бугун ҳам, келажакда ҳам жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

«Шаҳид дипломатлар» кўргазмаси илк марта 24 апрел куни Истанбулда очилган бўлса, яқин кунларда Ню-Йорк ва Вашингтон шаҳарларида ҳам ташкил этилади.

Қайд этиш керак, арманларнинг ASALA ва JCAG террорчи ташкилотлари 1970 йиллардан бошлаб Туркиянинг 58 нафар фуқаросини ўлдирган. Арман террори қурбонларига айланган туркиялик дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари сони 31 нафарни ташкил этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img