Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЛочин тумани ҳам Боку ихтиёрига ўтди

Лочин тумани ҳам Боку ихтиёрига ўтди

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, мамлакат Қуролли кучлари бўлинмалари Лочин туманига кирди.

Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида уч томонлама эришилган келишувга кўра, Лочин Бокуга қайтарилиши керак бўлган уч тумандан охиргисидир.

Айни пайтда Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг махсус бўлинмалари мутахассислари истилодан озод этилган ҳудудларда миналарни зарарсизлантириш ишларини олиб бормоқдалар. Бу борада озарбайжонлик ҳарбийларга туркиялик ҳамкасблари яқиндан ёрдам бермоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img