Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЛоақал битта битирувчиси талаба бўлмаган мактаб директори ишдан олинди

Лоақал битта битирувчиси талаба бўлмаган мактаб директори ишдан олинди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент вилоятининг пойтахтга чегарадош ҳудудида жойлашган мактаблар фаолиятини ўрганди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. Жумладан, вазир раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Зангиота туманидаги 35 ва 6-сонли “тўқ қизил” мактабларда бўлган.

Қайд этилишича, 35-сонли мактаб ўтган йили мукаммал таъмирдан чиқарилган, барча шароитлар яратилган, замонавий компютер синфига эга, ўқувчилар бир навбатда таълим олади, лекин таълим сифати кўрсаткичлари паст, ўтган ўқув йилида бирорта ҳам битирувчиси олий таълим муассасасига кира олмаган, маҳоратли педагоглар, олий тоифали ўқитувчилар етарли эмас. Шу боис, мактаб маъумурияти тўлиқ янгиланиб, яқинда мактаб директори ва унинг ўринбосарлари алмаштирилган.

Тумандаги 6-сонли мактаб хусусида ҳам шундай дейиш мумкин. Ҳар иккала мактабда ҳам иккинчи навбатда хоналар бўш бўлишига қарамасдан, дарсдан кейинги вақтларда ўқувчилар бандлигини таъминлаш ишлари, тўгараклар фаолияти йўлга қўйилмаган, информатика хонаси, кутубхоналардан фойдаланилмайди.

Педагогик жамоа билан суҳбат жараёнида ҳар бир ўқитувчи ўз ишига масъулият билан ёндошиб, сифатли таълим бермаса, битирувчиларнинг муваффақияти, олий маълумотли бўлиши ёки бирор-бир касб-ҳунарга йўналтирмаса, ижобий ўзгариш бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирилди, дейилади хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img