Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЛиванга НАТО қўшини киритилиши мумкин

Ливанга НАТО қўшини киритилиши мумкин

Байрут портидаги фожианинг эртаси куни Франция президенти ушбу шаҳарга етиб борди. Французлар етакчисини кўчаларда ўн минглаб байрутликлар олқишлар билан кутиб олди. Сафар давомида аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқотларда Эммануэл Макрон қуйидаги режалар амалга оширилиши мумкинлигини маълум қилди.

  1. Байрут демилитаризия ҳудуди деб эълон қилинади.
  2. «Ҳизбаллоҳ»нинг Байрут ва шаҳар атрофидаги барча офис ва бўлимлари йўқ қилинади.
  3. Байрут халқаро аэропорти Германия бошчилигидаги халқаро бошқарувчиларга берилади.
  4. Ливан пойтахтида ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида UNIFIL кучлари жойлаштирилади, Байрутдан бошлаб мамлакатнинг жанубий чегаралари соҳилга яқин ҳарбий кемалар томонидан қўриқланади.
  5. «Ҳизбаллоҳ»нинг мамлакат жанубида жойлашган ракета қўшинлари ва қурилмалари йўқ қилинади, «Ҳизбаллоҳ»нинг қўмондонлик пунктлари UNIFIL кучлари ихтиёрига берилади.
  6. Ҳукумат ва парламент истеъфога чиқарилади, кейинчалик навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилади.
  7. Амалдаги махсус хизмат ходимларининг рўйхати шакллантирилади ва кейинчалик улар ва раҳбарлари ишдан олинади.
  8. Ушбу чоралар Ливан ҳукумати томонидан бажарилмаган тақдирда 10 кун ичида БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши ўтказилади ва НАТОга Ливанда хавфсизликни ҳамда юқоридаги режаларни амалга оширишни таъминлаш вазифаси юкланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img